Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сув ҳақида сиз билмайдиган ҳақиқатлар

Сув ҳақида сиз билмайдиган ҳақиқатлар

Сув – бу ҳаёт! Унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди.У тирик организмлар учун жуда чекланган, лекин жуда муҳим манба ҳисобланади. Бундан ташқари, сув ноёб хусусиятларга эга жуда қизиқ моддадир, бу хусусиятларнинг баъзилари жуда ҳайратланарли. Гродно яшил портали нафақат сув ресурсларининг аҳамияти ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлигини эслатибгина қолмай, балки бу содда ва шу билан бирга сирли модда ҳақида қизиқарли фактлар билан ўртоқлашишга қарор қилди.

1. Сув сайёрамиз ҳудудининг 70 фоизини қоплайди. Шу билан бирга, ушбу миқдорнинг атиги 3 фоизи чучук сув, яъни ичиш учун яроқлидир. Музликларда жойлашгани сабабли унинг кўп қисмини ишлатиш мумкин эмас.

2. Иссиқ сув совуқ сувга қараганда тезроқ музлайди. Тажрибалар буни экспериментал равишда исботлайди, лекин нима учун бундай бўлишини ҳатто олимлар ҳам аниқ билишмайди.

3. Сув 42 даражага қадар музламаслиги мумкин. Зарарли аралашмаларсиз, жуда тоза сув суюқ ҳолда ушбу ҳароратгача совутилиши мумкин. Муз асосан сув таркибида бўлган ифлослик зарралари атрофидагина шакллана бошлайди.

4. Сув ўз хотирасига эга. Водород алоқаси Н2О молекулаларини одатда кластерлар деб аталадиган гуруҳларга бирлаштиради ва улар ўз навбатида клатрат (инклюзив уланиш)ларни ҳосил қилади. Структураланган (тузилиш ҳосил қилган) сув бу аниқ кластерлар ҳосил қилган сувдир. Сув кластерларини ҳар қандай таъсирдан қайта ташкил этиш мумкин бўлганлиги сабабли, ўз атрофидаги барча маълумотларни ёзиб қолади. Олимлар бу таъсирни “сув хотираси” деб аташди.

5. Юрак саломатлиги учун етарли миқдорда сув зарур. Кузатишлар кунига 6 стакан сув ичган одамларнинг юраги 2 стакан ичган одамларга қараганда соғлом бўлишини кўрсатди.

6. Сувсизланиш тана вазнининг 2 фоизига тенг миқдорда сув йўқотганда юзага келади, тана вазнининг 10 фоизидан кўпроқ сувсизланиши ҳаёт учун хавфли, танадаги сувнинг 12 фоизи йўқотилганда эса уни шифокорлар ёрдамисиз тиклаб бўлмайди.
7. Инсон ўз ҳаёти давомида 35 тонна сув ичади. Сув тана учун кислороддан кейинги энг зарур модда ҳисобланади.

8. Дунёдаги бир миллиард киши тоза сув ичиш имкониятига эга эмас. Ернинг ҳар олтинчи аҳолиси камида бир марта тўйиб сув ичишни орзу қилади. Бизда кранни очиш орқали сув олиш мумкин бўлган бир вақтда, ичимлик суви ҳашамат саналадиган минтақалар ҳам мавжуд.
9. Сўнгги 50 йил ичида дунё бўйлаб сувдан фойдаланиш бўйича 507 можаро содир бўлган, уларнинг 21 нафари ҳарбий ҳаракатлар билан якунланган.

10. ЮНЕСКОнинг 2003 йилда қайд этилган маълумотларига қараганда, энг тоза ичимлик суви бўйича биринчи ўринни Финляндия, ундан кейинги ўринларни Канада ва Янги Зеландия эгаллайди.
11. Ҳар бир қитъанинг ифлосланишлар сабабли умуман фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган ўз “ўлик” дарёси бор. Масалан, Бангладешдаги Ганга дарёсининг сўл тармоғидан бири Буриганга дарёси расман ўлган деб эълон қилинди. Миссисипи дарёсидаги кўрфаз ҳам деярли ўликдир: тозалаш тизимлари мавжудлигига қарамай, унда ҳеч қандай организм яшамайди. Дунёдаги энг ифлос дарё Ява оролидаги Цитарумдир.

12. Копенгагендаги иқлим ўзгаришига бағишланган конференциясида 2050 йилга келиб дунё океанларининг кислоталиги 150 фоизга ошади, бу денгиз экотузилмасида қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади, деб айтилган.

13. Бир йил давомида бир киши 60 тонна сувни фақат озиқ-овқат орқали истеъмол қилади. 1 килограмм картошкани етиштириш учун 100 литр, 1 килограмм гуруч олишда – 4000 литр, 1 килограмм мол гўшти учун – 13 000 литр сув сарфланади. Битта гамбургер ишлаб чиқариш учун 2400 литр сув керак бўлади.

14. Ҳар йил океанларда 260 миллион тонна пластик буюмлар тўпланади. Одамлар ҳар куни икки миллион тонна чиқиндини табиий сув ҳавзаларига ташлайди.

15. Ифлосланган ер ости сувлари бир неча минг йиллар давомида тозаланди.
22 март – Бутунжаҳон сув куни, у Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1973 йилда таъсис қилинган.

Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.

Киритилди: 03:00 08.08.2020. Ўқилди: 7127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!