Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда 6 ёшли қиз Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди

Сурхондарёда 6 ёшли қиз Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 4 март куни Сурхон маҳалласи ҳудудида 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia 2 автомашинаси йўлни чап томондан ўнг томонга югуриб кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда қизалоқ олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Ҳодисадан сўнг вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва туман ички ишлар бўлими масъуллари маҳалла ҳудудида жойлашган мактабда маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказди. Унда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги, айниқса болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, аҳоли томонидан билдирилган муаммолар асосида Сурхон маҳалласи ҳудудида иккита баланд пиёдалар ўтиш жойи, мактаб яқинида тезликни назорат қилувчи радар ва огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилди.

«Давлат аҳамиятига эга D169 автомобиль йўлининг 104-километрида пиёдалар учун янги ўтиш жойи ташкил қилиниб, йўл чизиқлари чизилди ва йўл белгилари ўрнатилди. Шу йўлнинг 106-километрида жойлашган 27-мактаб олдида ҳам ўқувчилар хавфсизлиги учун баланд пиёдалар ўтиш жойи барпо этилмоқда», — дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!