Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар фаолияти билан танишди.

“Тошкент театрларида ҳаёт ҳар доим қизғин қайнаган. Аммо, шу билан бирга, аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож.

Пойтахтдаги учта театрни кўздан кечирдик. Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда.

Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади”, – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Унинг қайд этишича, нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. Вазиятни шахсан ўзим назоратга олдим”, – деди Администрация раҳбари.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!