Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурия ишончли шахслар орқали Исроил ҳужумларини тўхтатишга интилмоқда

Сурия ишончли шахслар орқали Исроил ҳужумларини тўхтатишга интилмоқда

Сурия ҳукумати Исроилнинг жануби-ғарбий Ал-Кунейтра вилоятидаги тинч ҳудудларга доимий ҳужумларини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда республиканинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шара маълум қилган.

"Биз халқаро воситачилар орқали билвосита музокаралар йўли билан Исроил ҳужумларини тўхтатишга интиламиз”, — деб пост қолдирди давлат раҳбари Х ижтимоий тармоғида.

Матнда маъмурият раҳбари Ал-Кунейтра вилояти ва ишғол қилинган Голан тепаликларида истиқомат қилувчи друзлар жамоаси оқсоқоллари билан учрашгани кўрсатилган. Суҳбат чоғида "маҳаллий аҳолининг турмуш шароити ва сўнгги ойларда Исроилнинг Сурия ҳудудига бостириб кириши кучайиши муносабати билан минтақадаги хавфсизлик ҳолати" муҳокама қилинди.

Сурия телеканалининг қайд этишича, ал-Шаранинг баёноти Дамашқ Тель-Авив билан билвосита музокаралар олиб бораётганининг биринчи тасдиғидир.

Киритилди: 12:30 26.06.2025. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!