Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суперлигада чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири собиқ футболчилари олдидаги қарздан тўлиқ қутилди

Суперлигада чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири собиқ футболчилари олдидаги қарздан тўлиқ қутилди

Ҳозирда Суперлигада чемпионлик учун курашаётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби собиқ футболчилари олдидаги қарзлардан тўлиқ қутилганини маълум қилди.

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси таҳлил қилиниб, қўмита қарорларига мувофиқ, клубларга мавжуд қарздорликларни белгиланган муддатда тўлиқ бартараф этиш мажбурияти юклатилган эди.

Ҳозирги кунга келиб жамоамиз собиқ футболчилари — Азизбек Амонов, Манучеҳр Сафаров ва Шоҳруҳ Ғадоев олдидаги барча молиявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилди», - дейилади «йўлбарслар» хабарида.

Киритилди: 14:02 31.10.2025. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!