Суперлигада 4 май куни 11-турнинг сўнгги 3 та ўйини ўтказилди.
"Андижон" сафарда "Хоразм" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урган бўлса, "Локомотив" "Қизилқум"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Насаф" - "Навбаҳор" баҳсида ҳисоб очилмади - 0:0.
Чемпионат энди Жаҳон чемпионати баҳсларидан сўнг давом эттирилади. 11-турдан кейинги турнир жадвали билан танишинг.