Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар 29 март, шанба куни бўлиб ўтди.
Унда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилди. Учрашувда кўплаб вазиятлар яратилди, бироқ уларнинг ҳеч биридан жамоалар унумли фойдалана олмади.
Ушбу дуранг фарғоналиклар учун жорий мавсумдаги учинчиси бўлди. 3-турдан сўнг жамоа ҳисобида 3 очко мавжуд. Қаршиликлар эса икки дуранг, бир ғалаба билан 5 очко тўплаб турибди.
Суперлига
3-тур
29 март, шанба
“Насаф” — “Нефтчи” 0:0