2026 йилги сайловлар арафасида Британияда Лейбористлар партияси ичида Кир Стармернинг бош вазир сифатидаги келажаги шубҳа остига қўйилмоқда. Рейтинглар пасайиши ва жамоатчилик танқиди ортиб бораётган бир пайтда, партияда уни алмаштириш ҳақида жиддий муҳокамалар бошланган.
Sky News хабарига кўра, Лейбористлар партиясининг икки нуфузли аъзоси Стармерни лавозимдан маҳрум этиш эҳтимоли ҳақида аллақачон огоҳлантирган.
2026 йил май ойида бўлиб ўтадиган Шотландия, Уэльс ва Лондон маҳаллий сайловлари ҳукуматга бўлган ишонч синови сифатида кўрилмоқда.
Sky News журналисти Сэм Коутс таъкидлашича, партия ичидаги бир қанча гуруҳлар орасида “норозилик ва умидсизлик шунчалик кучайганки, ҳатто айрим вазирлар ҳам Стармер яқин ойларда лавозимни тарк этиши мумкинлигини тан олмоқда”.
📊 Сиёсий рақобат кескинлашмоқда:
Реформ UK партияси (Найжел Фараж раҳбарлигида) Уэльсда жадал оммалашмоқда.
Лондонда «Яшиллар» ва бошқа чап қанот партиялари Лейбористларга босимни кучайтирмоқда.
2025 йил май ойидаги парламент сайловларида Фараж партияси кичик фарқ билан ғалаба қозонган — бу эса ҳукумат сафларида хавотирни кучайтирди.
Агар 2026 йилги сайловларда Лейбористлар партияси натижалари қониқарли бўлмаса, Кир Стармернинг истеъфоси реал сенарийга айланиши мумкин. Партия ичидаги босим, ташқи рақобат ва оммавий танқидлар унинг сиёсий келажагини жиддий хатар остига қўймоқда.