Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

A A A
Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Надирханова Наталья Суратовна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси, тиббиёт фанлари доктори Н. Надирханова 1993 йил Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Бухоро шаҳар марказий шифохонаси туғуруқ бўлимида шифокор сифатида бошлаган.

У турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шошилинч гинекология бўлими мудири, Бухоро вилоят перинатал маркази директори ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, директори каби масъул лавозимларда ишлаган.

Маълумот ўрнида давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига кўра, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ҳамда Она ва бола скрининг маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилган эди. (https://telegra.ph/file/9bbdfc06d6773c9d5fe6d.png)

Киритилди: 10:19 01.02.2024. Ўқилди: 1399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!