Мамлакат бўйлаб 41 та аҳоли пунктида ва чет элдаги 13 шаҳарда намойишлар бўлиб ўтди. Die Zeit нашри маълумотига кўра, пойтахт Братиславада камида 45 000 киши норозилик намойишида қатнашган. Акция “Словакия — бу Европа” ва “Россияни тўхтатинг” ва “Украинага тинчлик” шиорлари остида бўлиб ўтди.
Словакия бош вазири Роберт Фицонинг декабр ойида Москвага қилган ташрифи ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашгани Словакияда норозиликларга сабаб бўлмоқда.