Украинанинг Шимолий Атлантика иттифоқига кириши учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Словакия бош вазири Роберт Фицо маълум қилди.
"Украинани НАТОга қабул қилиш учинчи жаҳон уруши учун асос бўлиб хизмат қилади" - деди Фицо.
Сиёсатчи Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ҳамкорларини танқид қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини қўшимча қилди.
Словакия Бош вазири, шунингдек, Европа Иттифоқи ҳозирда мамлакатлар суверенитетини, масалан, маълум қадриятларни илгари суриш ва таълим тизимига аралашиш орқали чеклашга уринаётганини айтди. Фицонинг сўзларига кўра, Европа ҳозирда "биринчи навбатда гендер ўзгариши билан боғлиқ".