Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Silk Avia” навбатдаги ҳаво кемасини кутиб олди

A A A
“Silk Avia” навбатдаги ҳаво кемасини кутиб олди

Тошкент шаҳри халқаро аэропортининг маҳаллий ҳаво қатнови терминалига “Uzbekistan Airways” таркибига кирувчи “Silk Avia” минтақавий авиакомпаниясининг бешинчи ҳаво кемаси келиб қўнди.

Анъанага кўра, аэропорт ва авиакомпания ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари АТР 72-600 авиалайнерини сув аркаси билан қарши олди.

Кейин билсак, терминалда Ислом исмли болакай ҳам самолётни кўзлари тўрт бўлиб кутаётган экан. Ҳаво кемасини фақат мултфильмда кўргани учунми, қаҳрамонимиз жуда қувнаб кетганини ва самолёт ёққанини айтди.

У улғайса учувчилик касбини эгалламоқчи. Исломжон ҳайратга тушгач, ҳатто шахсий авиакомпания очиб, шундай самолётларнинг яна кўпини мамлакатимизга олиб келишни режа қилди.

Франциянинг “Airbus” концерни Тулуза шаҳридаги заводи аэродромидан олиб келинган ҳаво кемасининг имкон даражасидаги парвоз оғирлиги 22 800 кг, масофаси 1528 км. Янги лайнер аллақачон “Silk Avia” авиакомпанияси парвоз жадвалига киритилган.

– “Янги Ўзбекистон” стратегиясида авиакомпаниямиз томонидан республикада ҳаво қатнови қулайлигини таъминлаш орқали ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсади белгиланган, – дейди “Uzbekistan Airways” бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқулов. – Ушбу мақсадга биз АТР русумидаги турбовинтли ҳаво кемаларида мамлакатимиз шаҳарлари ўртасидаги авиация алоқасини ривожлантириш орқали эришмоқчимиз.

Бу воқеа фақат Исломнинг кайфиятига таъсир қилмади, Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида ҳаво қатнови сони янада кўпаяди ва кўплаб болажонларимиз компания хизматидан фойдаланса ажаб эмас.

Эндиликда Тошкентдан Термиз шаҳрига кунига икки марта – кундузи ва кечқурун парвоз амалга оширилмоқда. Тез орада Бухорога ҳам рейслар ошиши режалаштирилган. Ҳаво кемаси 60-90 йўловчига мўлжалланган, эксплуатация харажати нуқтаи назаридан, тижорат лайнерлари орасида энг самарали машина ҳисобланади.

“Янги Ўзбекистон” стратегиясида авиакомпаниямиз томонидан республикада ҳаво қатнови қулайлигини таъминлаш орқали ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсад қилинган.

Ўзи қолиб, акасини ҳам суҳбатга тортган кичик қаҳрамонимиз самалётнинг ташқи кўриниши, дизайни ва варракларини муҳокама қилишга улгурганига нима дейсиз?

Эслатиб ўтамиз, юртимиздаги илк минтақавий авиакомпания – “Silk Avia” 2021 йил 6 июлда мамлакат ичида кам бюджетли ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Хуллас, “Silk Avia” парки энди 72 тагача йўловчини сиғдира оладиган бешта ҳаво кемасига эга. Ислом қатори бошқа болажонлар ҳам шу бешинчи самалётга чиқишга жуда қизиқди, ҳатто бортда хизмат қиладиган хотин-қизларга гул берганлар ҳам бўлди.

Кўзидан баҳтиёрлик ҳисси кўриниб турган ука-сингилларимиз орасида Наврўз байрамида оилавий саёҳат қилишни режа қилиб қўйганлар ҳам йўқ эмас.

Айни пайт самалёт Тошкент, Бухоро, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз, Фарғона ва Урганч шаҳарларини бир-бири билан боғлаб келмоқда.

Киритилди: 09:51 19.03.2024. Ўқилди: 1017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!