Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияга олиб кирилиши тақиқланган Арманистон товарларининг биринчи партияси ЕИ ва бошқа мамлакатларга жўнатилди

Россияга олиб кирилиши тақиқланган Арманистон товарларининг биринчи партияси ЕИ ва бошқа мамлакатларга жўнатилди

​Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

​"Бир қатор бизнес-делегациялар аллақачон ишламоқда, атиргуллар ва сабзавотларнинг биринчи партияси жўнатилди, етиб боргач, қайси давлатларга юборилганини айтаман. Ҳеч бир товар қолиб кетмайди. Бу ЕИ ва бошқа бозорлардир", — деди Пашинян.

​Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибида қолишни давом эттираётганига қарамай, Россия ушбу мамлакатдан гуллар, сабзавотлар, меваларнинг айрим турлари, “Жермук” минерал суви ва яна бир қатор бошқа маҳсулотларни олиб киришга тақиқ жорий этди. Бундан ташқари, агар Ереван Европа Иттифоқига аъзо бўлиш курсида давом этадиган бўлса, Москва газ, нефт маҳсулотлари ва олмос етказиб бериш бўйича битимни тўхтатиб қўйиш ёки денонсация қилиш (бекор қилиш) билан таҳдид қилди.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!