Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига кўра, ҳужумлардан бири АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Баҳрайндаги Бешинчи флоти штабига қаратилган. Зарбалар Қешм оролининг жанубидаги нефт танкерига ва корпуснинг телекоммуникация минорасига уюштирилган ҳужумларга жавоб сифатида амалга оширилгани айтилган.
"Аввал ҳам огоҳлантирган эдик, агар ҳужум такрорланса, бизнинг жавобимиз янада оғир бўлади. Бугун айнан шундай қилдик. Бу жавоблар сабоқ бўлиши керак", дейилади корпус баёнотида.
Шу билан бирга, АҚШ Марказий қўмондонлиги матбуот хизмати Эроннинг барча ҳужумлари муваффақиятсиз якунланганини билдирди.
CENTCOM Эрон томонидан Кувайтга иккита ва Баҳрайнга учта ракета учирилгани, бироқ уларнинг барчаси ҳавода парчаланиб кетгани ёки йўқ қилинганини таъкидлади.
"АҚШ Қуролли кучлари ҳушёрликни сақлаб қолмоқда ва Эроннинг асоссиз тажовузидан ҳимояланишга тайёр", дейилади баёнотда.