Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Элдор Шомуродов фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадими?

Элдор Шомуродов фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадими?

Саудия Арабистони жамоалари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Metaratings нашри хабар берди.

Манбага кўра, айни пайтда ҳужумчи Туркиядаги фаолиятидан мамнун, аммо молиявий томонлама яхшироқ таклиф бўлса, музокаралар ўтказишга тайёр. Хабарда ёзилишича, ўзбекистонлик ҳужумчи янги клубида йилига 3 миллион евро маош олишни мўлжаллаётган бўлса, “Истанбул Башакшеҳир” унинг трансферидан 8,5 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, 30 ёшли футболчи ўтган мавсум Туркия чемпионатида 22 та гол эвазига “Трабзонспор” вакили Пол Онуачу билан биргаликда лиганинг энг яхши тўпурари бўлди. Шомуродов Истанбул клуби сафида ижара асосида тўп сураётган бўлса-да, унинг ҳуқуқлари Италиянинг “Рома” жамоасига тегишли. Шартномага асосан, турк клуби жорий ёзда Элдорни тўлиқ харид қилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:45. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!