Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистон Қозоғистон гуручини қайтариб юборди

Қирғизистон Қозоғистон гуручини қайтариб юборди

Қирғизистон Қозоғистондан келган 6 тонна гуручни ортга қайтариб юборди. Бу ҳақда Қирғизистон Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлигига таяниб 24.kg хабар берди.

Қозоғистондан келган юк 1 июнь кунки “Ак-Жол” постида фитосанитария назоратидан ўтказилган. Натижада юкнинг фитосанитария сертификатида кўрсатилган маълумотлар транспортга алоқадор ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мос келмаган.

“Евросиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудида карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3.7-бандига мувофиқ, ушбу юк жўнатувчига қайтарилди”, дейилади хабарда.

Қирғизистон 28 май куни Ўзбекистондан олиб келинган 21 тонна тарвузни ортига қайтариб юборганди. Тарвузлар 28 май куни “Дўстлик” постида фитосанитария назорати давомида текширилган. Натижада карантин остидаги маҳсулот қадоғида мажбурий маркировка йўқлиги аниқланган.

Бу эса Евросиё иқтисодий иттифоқининг карантин фитосанитария талабларини бузиш ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!