Си Жинпин Путин билан Трампнинг Хитойга ташрифи ҳақидаги маълумотларни бўлишди — Россия президенти матбуот котиби.
Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Путин Си Жинпин билан Эроннинг бойитилган уранини Россияга сақлаш учун олиш ғоясини ўртоқлашди;
◾️ Уранни Эрондан Россияга олиб чиқиш бўйича таклифни Теҳрон ва Вашингтон ўрганиб чиқиши керак, АҚШ ҳозирча буни қабул қилмаяпти;
◾️ Кремл АҚШнинг бошқа давлатлар раҳбариятига нисбатан қўллаётган зўравонликка асосланган босим усулларини маъқулламайди;
◾️ Эрон мавзуси Путин ва Си Жинпин томонидан муҳокама қилинди;
◾️ Кубанинг блокада қилиниши оддий одамлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади, АҚШ томонидан босимнинг давом эттирилиши вазиятни фақат ёмонлаштириши мумкин.