Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Путин ўзини уйидагидек ҳис қилди: Хитойда янги ҳештег тарқалди

Путин ўзини уйидагидек ҳис қилди: Хитойда янги ҳештег тарқалди

Хитой ижтимоий тармоқларида “Путин ўзини уйидагидек ҳис қилиб, пиджагини ечди” деган ҳештег кенг тарқалмоқда. Weibo платформасида Путин аэропортда машинага ўтиришдан олдин пиджагини ечган видео сабабли мазкур ҳештег оммалашган.

Хитой ОАВлари бу ҳолатни Россия маданиятида бундай ҳаракат қулай ва эркин муҳитни англатиши билан изоҳлаган. Мутахассислар бу ишорани Россия–Хитой муносабатларидаги илиқ ва ишончли алоқаларнинг рамзи сифатида талқин қилмоқда.

Аввалроқ, Хитой етакчиси Путин Хитойга 25 марта ташриф буюрмоқда, бу Хитой ва Россия муносабатларининг жуда яхши ва юқори даражадалигини кўрсатади" деган эди Цзинпин.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!