Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Швейцария суди Каримова иши бўйича Lombard Odier банкини 3 млн франк жаримага тортди

Швейцария суди Каримова иши бўйича Lombard Odier банкини 3 млн франк жаримага тортди

Бу ҳақда Швейцариянинг Swissinfo нашри хабар берди.

Swissinfo хабар беришича, суд Lombard Odier банкини пул ювишга қарши кураш талабларига етарлича риоя қилмаган деб топган.

Шунингдек, ушбу иш бўйича банкнинг собиқ ходими икки йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Банк эса бу қарордан норози эканини билдириб, унинг устидан шикоят қилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ўша даврда муассасада "ишончли ички назорат тизими" мавжуд бўлган.

Швейцария прокуратурасига кўра, Гулнора Каримова "Офис" деб аталган жиноий ташкилотни тузган ва бошқарган. Ташкилот Ўзбекистон телекоммуникация бозорида ишлаган хорижий компаниялардан олинган коррупцион маблағларни яшириш ва хорижий банк ҳисобларига ўтказиш учун ишлатилган.

Киритилди: 15:35 28.07.2026. Ўқилди: 988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!