Суднинг маълум қилинишича, Каримовага нисбатан иш унга ўз вақтида мамлакатни тарк этишига рухсат берилмагани сабаб тўхтатилган.
"Бугун Швейцария Федерал жиноий суди томонидан мижозимиз Гулнора Каримова фойдасига чиқарилган ишни тугатиш қарори Швейцария қонунчилигига мувофиқ оқловга тенгдир. Суд ишни давом эттириш учун жиддий тўсиқ мавжуд деб топди", — деди унинг адвокати Грегуар Манжа Гулнора Каримова суд мажлисида қатнаша олмаганини назарда тутиб.
Каримова айни пайтда Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтамоқда, унинг жазо муддато 2028 йилнинг декабрда тугаши кутилмоқда. Швейцария Бош прокуратураси томонидан эълон қилинган жиноятлар бўйича даъво муддати ҳам ўша йилда тугайди.
Гулнора Каримова ва унинг бизнес ҳамкорига нисбатан жиноят иши Швейцария Бош прокуратураси томонидан 2012 йилда очилган. Улар коррупция, жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш ва пул ювишда айбланмоқда. Кўп ўтмай, 2013-йилда Каримова Ўзбекистонда ҳам терговга тортилган. Айбловга кўра, Каримова “Офис” орқали Ўзбекистон бозорига кирмоқчи бўлган телекоммуникация компанияларидан пора ундирган.