Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Швеция Польшага Patriot тизими ва 100 га яқин ҳарбий юборади

Швеция Польшага Patriot тизими ва 100 га яқин ҳарбий юборади

Швеция Польша шарқидаги ҳарбий базани ҳимоя қилиш учун Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчини юборади. Бу ҳақда SVT телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, швед бўлинмаси Польшанинг Жешув шаҳридаги логистика марказини дронлар ва ракеталардан ҳимоя қилади. Айни пайтда бу вазифани Нидерландия ҳарбийлари бажармоқда.

Швеция ҳукумати қарор қилган операция 1 декабрдан бошланиши ва етти ойгача давом этиши мумкин.

Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаа полки раҳбари София Вестермаркнинг айтишича, мазкур логистика маркази орқали ҳар ой тахминан 18 минг тонна юк ва материаллар ўтказилади.

«Бу объект Украина учун катта аҳамиятга эга ва шу сабабли НАТО учун ҳам муҳим ҳисобланади», — деди у.

Киритилди: Бугун 05:43. Ўқилди: 79 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!