Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Банк ходими 100 минг доллар пора олаётганда ушланди

Банк ходими 100 минг доллар пора олаётганда ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда нуфузли банкларидан бирининг ушбу вилоятдаги минтақавий маркази Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Хусусан, у 2024 йилда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан электрон онлайн ауктсион орқали ўзининг отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида сотилган, Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ер майдонини сотиш ҳамда ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига харидордан жами 4 млн 250 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:50 06.10.2026. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!