Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Аэропортда янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси вафот этди

Аэропортда янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси вафот этди

“Шереметьево” аэропортида янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси вафот этди.

Москва яқинидаги “Шереметьево” халқаро аэропортида фожиали ҳолат қайд этилди. Аэропорт ҳожатхонасида янги туғилган ўғил бола чақалоқ жасади ва унинг онаси аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, дастлабки тахминларга асосан, аёл болани аэропорт ҳожатхонасида дунёга келтирган. Шундан сўнг чақалоқни бўғиб ўлдирган бўлиши мумкин.

Аёлнинг ўзи ҳам оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. У кўп миқдорда қон йўқотиши оқибатида вафот этган.

Аввалроқ Москва вилояти Тергов қўмитаси аэропорт ҳудудида янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси жасадлари топилгани юзасидан жиноят иши қўзғатгани хабар қилинган эди.

Ҳозирда тергов органлари воқеанинг барча ҳолатларини аниқламоқда. Чақалоқнинг ўлими сабаблари, аёлнинг ҳомиладорлиги ва туғруқ билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, воқеа тафсилотлари бўйича экспертизалар ўтказилмоқда.

Тергов якунланмагунча воқеанинг айрим ҳолатлари бўйича якуний хулоса беришга эрта.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 1343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!