Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Жаноб Путин, бу бемаъни урушни тўхтатинг!»

«Жаноб Путин, бу бемаъни урушни тўхтатинг!»

Германия канцлери Фридрих Мерц Киевга ташрифи чоғида Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди.

Киевда ҳаво ҳужуми хавфи эълон қилинган бир пайтда журналистлар олдида сўзлаган Мерц Путинга қарата: «Жаноб Путин, бу бемаъни урушни тўхтатинг!» — деди.

У Германия музокараларга тайёр эканини, бироқ Украина аҳолисига қарши ҳужумлар тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.

Мерц Украина президенти Владимир Зеленский билан бирга яқинда зарба берилган Украина Фанлар академияси биносини кўздан кечирган. Ташриф давомида Киевда кўприк ва бошқа объектларга ҳам зарбалар берилгани хабар қилинди.

Германия канцлери Украинага Берлин томонидан қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини ҳам маълум қилди. Унинг таъкидлашича, агар Россия тўхтатилмаса, можаро хавфи Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Германия ҳукумати Украинага қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишни режалаштирмоқда. Пакет таркибига узоқ масофага мўлжалланган қуроллар, жанговор дронлар ва алоқа воситалари кириши кутилмоқда.

Шунингдек, Германия яқин орада Россиянинг «Герань-4» ва «Герань-5» туридаги реактив дронларига қарши қўлланиши мумкин бўлган янги дрон-тутқичларни серияли ишлаб чиқаришни бошлаши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 09:54. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!