Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Путин режими емирилмоқда, аммо...

Путин режими емирилмоқда, аммо...

«Путин режими емирилмоқда, аммо бу унинг заифлигини англатмайди».

Литва Бош вазири Миндаугас Синкявичюс Германияга ташрифи чоғида Die Welt нашрига берган интервьюсида Россия–Украина уруши, НАТО хавфсизлиги ва Европанинг Украинага ёрдами ҳақида фикр билдирди.

Синкявичюснинг таъкидлашича, Европа Россия билан боғлиқ хавфларни кутиб ўтирмасдан, мудофаа салоҳиятини босқичма-босқич кучайтириши керак. У Литва мудофаа ва армияга катта маблағ ажратаётганини, шунингдек, ҳаво ҳудуди хавфсизлигига инвестицияларни ошираётганини айтди.

Литва ҳукумати раҳбари Россиянинг НАТОни «синаб кўриш» эҳтимоли борлигини таъкидлаб, Владимир Путин ҳокимияти емирилаётганини, бироқ бу ҳолатни заифлик сифатида қабул қилмаслик кераклигини билдирди. Унинг фикрича, Россия иқтисодиёти уруш эҳтиёжларига мослаштирилган ва шу сабабли Европа давлатлари НАТО ҳамда Европа Иттифоқи доирасида бирдамликни сақлаши зарур.

Украинадаги вазиятга тўхталар экан, Синкявичюс қиш мавсуми оғир кечиши мумкинлигини айтди. У Украина энергетика инфратузилмасига зарбалар берилаётганини таъкидлаб, Литва Украинага трансформаторлар ва бошқа зарур ускуналар етказиб беришда давом этишини билдирди.

Синкявичюс Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Украинага ёрдам беришдаги ролини ҳам қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Германия Европада хавфсизлик масалалари бўйича фаолроқ позиция эгалламоқда.

Литва бош вазири Европада Украина урушига нисбатан «чарчоқ» пайдо бўлишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, Украинадаги можаронинг оқибатлари Европа хавфсизлигига ҳам таъсир қилиши мумкин ва шу сабабли Европа давлатлари Украинага сиёсий, иқтисодий ҳамда молиявий кўмакни давом эттириши зарур.

Киритилди: 20:15 06.10.2026. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!