Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Штайнмайер Хитойни Украинада тинчликка эришиш учун Россияга таъсир ўтказишга чақирди

Штайнмайер Хитойни Украинада тинчликка эришиш учун Россияга таъсир ўтказишга чақирди

Пекин университетида фахрий профессор унвони берилиши муносабати билан сўзлаган нутқида ГФР Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Хитойни «конфронтация йўлини танлаган» Россияга нисбатан муносабатини қайта кўриб чиқишга чақирди.

«Хитой — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ва Россия билан яқин алоқаларни сақлаб келмоқда. Келинг, Россия ўз ҳужумларини тўхтатиши ва жиддий музокараларга киришиши учун биргаликда ҳаракат қилайлик», — деди Штайнмайер РФ томонидан Украинада олиб борилаётган уруш ҳақида тўхталиб.

ГФР президенти, шунингдек, Хитойнинг савдо сиёсати ҳақида ҳам гапириб, Пекинни экспорт профицити ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда ушбу ёндашувни қайта кўриб чиқишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Европа мамлакатлари «давлат томонидан субсидияланадиган Хитой товарлари маҳаллий бозорларга жуда катта ҳажмда кириб келишига», шу билан бирга Европа компаниялари Хитой бозорига кира олмаслиги ёки бу имконият ўта чекланганига рози бўла олмайди.

Киритилди: 16:58 30.10.2026. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!