Германия канцлери Олаф Шольц Париждаги Елисей саройида бўлиб ўтган фавқулодда учрашувдан сўнг баёнот берди.
Шольц ўз нутқини Украинага ёрдам беришни давом эттириш зарурлиги ҳақидаги баёнот билан бошлади.
"Биз тинчлик келишуви бўйича музокараларни қўллаб-қувватлаймиз, лекин бу мажбурий шартлар асосида бўлмаслиги керак", — дея таъкидлади Германия канцлери.
"Хавфсизлик ва масъулият масалаларида Европа ва АҚШ ўртасида фикрлар қарама-қаршилиги бўлмаслиги лозим", — дея қўшимча қилди германиялик сиёсатчи.
Шольц, Германия мудофаа соҳасига инвестиция киритишни давом эттиришини ва агар Евроиттифоқ аъзолари мудофаага ЯИМнинг 2% ёки ундан кўпроғини сарфлашни режалаштираётган бўлса, бюджет масаласида кўпроқ мослашувчан бўлиши кераклигини айтди.