Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шоҳжаҳон Эргашев кейинги жангини Туркияда ўтказиши мумкин

Шоҳжаҳон Эргашев кейинги жангини Туркияда ўтказиши мумкин

Проф бокснинг супер енгил вазнида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев кейинги жангини IBA мусобақаларидан бирида ўтказиши мумкин.

"Анча яхши формага кириб олдим. Умар Кремлёв бошчилигидаги IBA'дан менга июль ойи учун жанг таклиф қилишди. Нима дейсизлар, қабул қилсаммикан? Жанг Истанбулда бўлади", деб ёзган Эргашев.

33 ёшли Шоҳжаҳон проф фаолияти давомида ҳозирга қадар 27 та жанг ўтказиб, 25 ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. Ҳамюртимиз сўнгги жангини жорий йилнинг 15 февраль куни Фарғонада угандалик Жунжу Пауэрга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Киритилди: 23:46 23.05.2025. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!