"Ньюкасл" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер португалиялик юлдуз тўпурар Криштиану Роналдунинг иш ташлаши (бойкот) ҳақида фикр билдирди.
"Кунига 400 минг олиб, иш ташлаш эълон қиладиганлар жуда кам топилади. Шунча катта пул олишига қарамай, ишдан воз кечиш имкониятига эга бўлиш — ёқимли, албатта. Криштиану — суперюлдуз, аммо бундай даражадаги инсон учун бу ғалати хулқ-атвордир", — дея Ширернинг сўзларини келтирмоқда "Goal.com".
41 ёшли Криштиану 2023 йилнинг январидан бери Саудиянинг "Ан-Наср" клубида тўп сурмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Унинг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.