Шанба оқшомида АҚШ Президенти Доналд Трамп ҳеч қандай тушунтиришсиз Кемп-Девид қароргоҳини режалаштирилган муддатдан 1 кун олдин тарк этган. Бунга Эрон билан юзага келган вазият сабаб бўлгани эҳтимолий омил сифатида кўрсатилмоқда.
Мазкур воқеадан олдин Теҳрон Қатар воситачилигида 7 та шартни етказиб, агар улар рад этилса, уруш бошланиши билан таҳдид қилган. Шунингдек, худди шу куни АҚШнинг Яқин Шарқдаги элчихоналари хавфсизлик юзасидан огоҳлантиришлар эълон қилган.
Унда америкаликлар эҳтимолий “кутилмаган эскалация“ ҳақида огоҳлантирилиб, ҳушёрликни ошириш ва ҳаво ҳудуди ёпилишига тайёр туришга чақирилди.