Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

“НАТОнинг аксарият давлатлари Россия ҳужумини қайтара олмайди”

“НАТОнинг аксарият давлатлари Россия ҳужумини қайтара олмайди”

Россиянинг Украинага қарши уруши ташқарига тарқалса, НАТОнинг аксарият давлатлари Россия ракеталари ҳужумини қайтара олмайди. Бу ҳақда Латвия президенти Эдгарс Ринкевичс маълум қилди.

Президент дронлардан фойдаланиш соҳасидаги технологиялар “яшин тезлигида” ривожланаётганини айтди. Шу сабабли Европанинг ҳаво урушига тайёргарлик бўйича ҳозирги чоралари 2027 йилнинг ўрталарига бориб эскириб қолиши мумкинлигини билдирди.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлардан ҳимояланиш воситалари, ракетага қарши мудофаа жиддий муаммоларга дуч келаётганини кўриб турибмиз. Келинг, очиқчасига айтамиз: Украина ҳам, бутун Европа ва НАТО ҳам шунга дуч келмоқда, Агар Россия ушбу ҳудудга бир нечта ракета учиришга қарор қилса, ўйлайманки, бу кўплаб давлатлар учун бугун жиддий синов бўлади”, деди Ринкевичс.

Латвия президентининг сўзларига кўра, Россия қишдан Украинадаги фронтда олдинга силжиш учун фойдаланиб, Ғарб давлатларининг Киевни қўллаб-қувватлашига путур етказиш учун барча зарур чораларни кўради.

“Гап қўпорувчилик, киберҳужумлар, дронлар ва ракеталар билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида кетмоқда, улар ёрдамида Москва Европанинг қатъиятини синаб кўрмоқда. Мен оддий ҳарбий босқинни истисно қилган бўлардим, лекин бошқа вариантлар ҳақида гап кетганда жуда ҳушёр бўлишимиз керак”, деди у.

Киритилди: 23:55 20.09.2026. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!