Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоасига чақирилмаган ТОП-5 футболчи

Ўзбекистон терма жамоасига чақирилмаган ТОП-5 футболчи

Ниҳоят Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамаосининг ФИФА кунлари учун қайдномасини эълон қилди. Йиғин доирасида терма жамоамиз Эрон, Сурия ҳамда Корея Республикасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Мазкур беллашувлар учун Каннаваро 32 футболчини жалб қилди.

Ўзбекистон терма жамоасига чақирилмаган ТОП-5 футболчи

Унда бир қатор янги номлар бор. Қуйида қайднома билан танишинг. Энди эса сизларга бу таркибдан қолиб кетган ТОП-5 футболчини маълум қиламиз.

Биринчиси, сўзсиз Шароф Муҳитдинов. У “Насаф”нинг асосий юраги ва кўплаб голлар ва ассистларни амалга оширмоқда.

Иккинчиси, Муҳаммадқодир Ҳамралиев. Бу ҳимоячи ёзда “Навбаҳор”га ўтганидан кейин наманганликларнинг асосий ҳимоя қўрғони бўлби бермоқда. Унинг ишончли ўйинлари сабаб алмаштириб бўлмас ҳимоячига айланди.

Учинчиси, Абдурауф Бўриев. Ярим ҳимоячи “Пахтакор”нинг мотори десак бўлади. Ҳар бир тўп учун курашади. “Шерлар”нинг муваффақиятида муҳим фигура.

Тўртинчиси, Умар Адҳамзода. У бу йиғинга жалб этилмаган Фарруҳ Сайфиевнинг ўрнига мос тушадиган футболчи эди. Адҳамзода қанотлардаги фаоллиги ва керак бўлса жанг қилиши билан эътиборни тортаётганди. Энг муҳими формада эди.

Бешинчиси, Ўткир Юусупов. Тўғри, Ўткирнинг фаолиятида бироз пасайиш кузатилмоқда. Аммо бу фақатгина унинг фаолиятида эмас. Бошқа дарвозабонларимизда ҳам шундай ҳолат, деб айтишимиз мумкин. Қолаверса, Юсуповнинг қаҳрамонлик кўрсатаётган ўйинлари ҳам учраб турибди. Бироқ унинг ўрнига бошқа захира дарвозабони чақирилгани, жуда ҳам мантиқсизлик.

Киритилди: 18:58 20.09.2026. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!