Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шахматчи қизларимиз 676 250 доллар мукофот пулига эга Жаҳон кубогида иштирок этишади

Шахматчи қизларимиз 676 250 доллар мукофот пулига эга Жаҳон кубогида иштирок этишади

6-29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасида шахмат бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 47 мамлакатидан келган 107 нафар кучли аёл шахматчилар иштирок этишади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакиласи ҳам совринли ўринлар учун курашга киришади.

Жаҳон Кубогининг умумий мукофот жамғармаси 676 250 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб 50 000 АҚШ долларига эга чиқади. Ғолиб ва совриндорлар 2026 йилда бўлиб ўтадиган FIDE Номзодлар турнирига йўлланмани қўлга киритади.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган шахматчиларимиз:

IM Гулруҳбегим Тоҳиржонова – FIDE президенти томонидан “wild card” (имтиёзли йўлланма)

WIM Афруза Ҳамдамова – FIDE 3.4 зона чемпиони

WIM Умида Омонова – 2025 йилги Ўзбекистон чемпиони

Киритилди: 20:38 06.07.2025. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!