Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

9 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги съездида 2021 йилги президентлик сайловларига партия сиёсий кенгаши аъзоси, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзод сифатида тасдиқланди.

У 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти олий. 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган.

У 1992 йилда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, 1996−2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001−2003 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган. 2003-2016 йилларда бош вазир сифатида фаолият юритди.

Шавкат Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, олти нафар набираси бор. Рафиқаси Зироат Мирзиёева — мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.

Киритилди: 14:57 09.09.2021. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!