Шаҳрисабз аэропорти икки ҳафталик танаффусдан кейин очилди.
Ҳаво қатновини “Silk Avia” компаниясининг US721 рейси очди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:17 да Шаҳрисабз аэропортига қўнди.
Ҳаво бандаргоҳида учиш-қўниш йўлаги капитал таъмирланди. Тез орада юриш йўлаги таъмири ҳам якунланади.