Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сеул ядровий таҳдидлардан ҳимояланиш учун биринчи фуқаролик бункерини қуришни режалаштирмоқда

Сеул ядровий таҳдидлардан ҳимояланиш учун биринчи фуқаролик бункерини қуришни режалаштирмоқда

Сеул ҳукумати Жанубий Корея пойтахтида 2028 йилгача ядровий ҳужумга дош бера оладиган биринчи фуқаролик бомба бошпанаси қуришни режалаштирмоқда.

Reuters агентлиги хабар беришича, лойиҳа Шимолий Кореядан ядровий таҳдидлар кучаяётган бир пайтда маҳаллий ҳокимият ташаббуси билан бошланган.

Шаҳар ҳукумати вакили бошпана жамоат турар-жой мажмуаси остида қурилиши режалаштирилганини маълум қилди. "Сеул ҳукумати ва Seoul Housing and Communities Corp ядровий, биологик ёки кимёвий ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган 999 хонадон учун бомба бошпанаси қуради", деди у.

Бошпана 2147 квадрат метр майдонни эгаллайди, бир вақтнинг ўзида 1020 кишини қабул қила олади ва 14 кун давомида автоном яшашни таъминлайди.

Аввалроқ, Пхеньяндаги ҳарбий парадда Шимолий Корея ядро каллакларини олиб юриш ва Жанубий Корея ва АҚШдаги нишонларга зарба беришга қодир бўлган сўнгги қитъалараро баллистик ракетасини намойиш қилган эди.

Ҳозирда Жанубий Кореяда 19 000 га яқин бомба бошпаналари мавжуд бўлиб, улардан 3200 дан ортиғи Сеулда жойлашган. Бироқ, уларнинг аксарияти ядровий, кимёвий ёки биологик ҳужумлардан ҳимояланиш учун мўлжалланмаган, балки метро, ер ости гаражлари ва турар-жой ва тижорат биноларининг ертўлаларида жойлашган.

Киритилди: 13:36 13.10.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!