Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди

Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди

"Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро клуб унга 3 млн евро тўлаши керак деб ҳисобламоқда.

Агуэро 2021 йил "Ман Сити" билан шартномаси тугаллангач, "Барселона"га ўтади ва каталонлар билан 2 йиллик шартнома имзолайди. "Барселона" таркибида ҳаммаси бўлиб 5 та ўйин ўтказган футболчи юрагидаги муаммо сабаб футболчилик фаолиятини якунлайди.

Серхио Агуэро ўшанда клуб унга биринчи мавсум учун маошларни тўлаши кераклигини маълум қилганди. Ҳужумчи шартномадаги иккинчи мавсум учун ҳеч нарса сўрамаслиги, унга фақат биринчи мавсум учун 3 млн евро тўланиши кераклигини қўшимча қилган.

"Барселона" ўшанда футболчининг талабига рози бўлганди, бироқ бу суммани суғурта компанияси орқали футболчига тўлаб бермоқчи эди. Бироқ, суғурта компанияси бу тўловни амалга оширишни рад этди. Компания сабаб қилиб Агуэро юрагидаги муаммони "Барса"га келмасдан туриб орттирганини кўрсатган. Шу тариқа томонлар келиша олишмади.

"Барселона" 3 млн еврони тўламагандан сўнг Серхио Агуэро клубни судга берди. Футболчининг ўзи судга қадар келишиб олишга қарши эмас. Ҳозирда суд жараёнлари бошланганича йўқ, собиқ футболчи ушбу низони ортиқча шов-шувларсиз ҳал қилишдан умидвор.

Киритилди: 22:11 09.10.2024. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!