Бугун 8 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Энг юқори маош оладиган давлат раҳбарлари номлари

Энг юқори маош оладиган давлат раҳбарлари номлари

Энг кўп маош оладиган дунё етакчиси Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг ҳисобланади. Бу ҳақда Форбес давлат раҳбарларининг даромадлар рейтингига таяниб ёзади.

Ушбу маълумотларга кўра, сиёсатчининг маоши йилига тахминан 1,69 миллион долларни ташкил қилади. Иккинчи ўринда йилига 569,5 минг доллар маош билан Швейцария президенти Виола Амҳерд. Учинчи ўринда Австралия бош вазири Энтони Албанесе – 412,5 минг доллар.

Кейинги ўринда йиллик даромади 400 минг доллар бўлган АҚШ президенти Жо Байден. Бешинчи ўринда йилига 316,7 минг доллар маош билан Австрия канцлери Карл Нехаммер жойлашган.

Ундан кейин Янги Зеландия бош вазири Кристофер Лаксон (йилига 310,5 минг доллар), Канада бош вазири Жастин Трюдо (310,5 минг доллар), Германия канцлери Олаф Шолс (293,3 минг), Япония бош вазири Шигеру Ишиба (276,4 минг) Ирландия бош вазири Саймон Харрис. биринчи ўнликни (267,3 минг доллар) ёпади.

Киритилди: 01:01 07.10.2024. Ўқилди: 9832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!