Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сербия ўз тарихида биринчи марта NATO билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар бошлади

Сербия ўз тарихида биринчи марта NATO билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар бошлади

Мамлакат Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, машғулотлар жорий йилнинг 23 майигача давом этади. Унда Сербия, Италия, Руминия ва Туркиядан жами 600 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.

Қайд этилишича, жараённи Шимолий Атлантика алянсига аъзо бир қанча давлатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари кузатиб бормоқда.

Ўқув машғулотлари мамлакат жанубидаги Буяновац шаҳри яқинида жойлашган “Боровац” полигонида ўтказилмоқда. Улар тактик характерга эга бўлиб, асосий мақсад тажриба алмашишдир.

Вазирлик, шунингдек, ушбу манёврлар Сербия ва NATO ўртасидаги “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастури доирасидаги ўзаро манфаатли, аниқ ва шаффоф ҳамкорликнинг давоми эканини қўшимча қилди. Шу билан бирга, алянс мамлакатнинг ҳарбий бетарафлигини ҳурмат қилиши таъкидланди.

Киритилди: Бугун 08:43. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!