Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистони Эронга кўплаб махфий зарбалар берган, аммо....

Саудия Арабистони Эронга кўплаб махфий зарбалар берган, аммо....

28 февралда АҚШ ва Исроил томонидан бошланган Эронга қарши уруш давомида Саудия Арабистони Теҳронга қарши кўплаб ҳарбий зарбалар йўллаган. Бу ҳақда вазиятдан хабардор икки ғарблик ва икки эронлик мулозимга таяниб Reuters хабар берди.

"Илгари хабар қилинмаган ушбу ҳужумлар Саудия Арабистонининг Эрон ҳудудига тўғридан тўғри берган илк ҳарбий зарбалари сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳолат қироллик ўзининг асосий рақибига қарши мудофаада анча дадиллашганини кўрсатади", дейилади хабарда.

Ғарб амалдорларининг айтишича, Саудия Арабистони Ҳарбий-ҳаво кучлари бу ҳужумларни март ойи охирида амалга оширган. Манбалардан бири буни қиролликка берилган зарбаларга “жавоб ҳужуми” деб атади.

Эронлик ва ғарблик расмийларнинг сўзларига кўра, Саудия ўз зарбалари ҳақида Эронни олдиндан хабардор қилган. Шундан сўнг томонлар ўзаро келишувга эришган.

Аввалроқ БАА ҳам Эронга ҳарбий зарбалар бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Саудия Арабистони ва БААнинг Эрон бўйича ёндашуви турлича. БАА қатъийроқ позицияда бўлса, Саудия Арабистони Теҳрон билан доимий алоқада бўлиб, кескинликни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:43. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!