Ермак Киевдаги суд мажлисидан сўнг журналистлар олдига чиқди. Судда айблов томони нутқ сўзлади ва унинг жиноят иши материалларининг бир қисми ўқиб эшиттирилди.
"Мен барча айбловларни рад этаман. Шунингдек, 2022 йил 24 феврал куни соат тонгги 5 дан бошлаб деярли доимий равишда президент офисида бўлганимни ва у ерда яшаганимни таъкидлаб ўтмоқчиман", — деди Ермак.
Суд биринчи мажлисда Украина Президенти офисининг собиқ раҳбарига нисбатан эҳтиёт чорасини танламади (бунинг учун гумон эълон қилинган вақтдан бошлаб 72 соат вақт берилади). Суд жараёни 13 май куни давом этади.
Ермак жиноий гуруҳ таркибида пул ювишда — Киев яқинидаги "Династия" элит кооперативи қурилиши орқали иштирок этганликда гумон қилинмоқда (тергов талқинига кўра, тўртта қароргоҳдан бири унга мўлжалланган бўлган).