Бу ҳақда FT нашри хабар берди.
Апрел ойида "Миллий мудофаа" журналида эълон қилинган мақолада экспертлар Эрон ўзининг "чивинлар флоти" — 20 га яқин "Ғадир" типидаги кичик сувости кемалари ва бир неча минглаб тезюрар ракета ва ҳужумчи катерлари билан Ҳўрмуз бўғози ҳамда Форс кўрфазида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига самарали қарши тура олишини таъкидлаган эди.
Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Эрон флоти ҳам маҳаллий ишлаб чиқарилган ва осон алмаштириладиган арзон қайиқлардан, ҳам анча мукаммал моделлардан фойдаланади.
Экспертларининг фикрича, ушбу флот ҳатто Қўшма Штатлар ва Исроил билан бўлган ҳарбий тўқнашувлар якунланганидан кейин ҳам Ҳўрмуз бўғозини назорат қилишда марказий рол ўйнаши мумкин, дейилади хабарда.