"2022 йил бошидан бери Сербия 200 дан ортиқ россияликка “республика манфаатлари учун”деган асос билан паспорт берган. Улар орасида спортчилар, IT мутахассислари ва санъат арбоблари, шунингдек, Россия мудофаа саноати мажмуаси, олигархлар, давлат корпорациялари ва ҳатто махсус хизматлар билан яқин алоқада бўлган ўнлаб россияликлар ҳам бор", дея хабар бермоқда нашр журналистларнинг суриштирувларига асосланиб.
“Важные истории”нинг хабар беришича, “Россия Темир йўллари” хавфсизлик хизмати бошлиғи ва олигархлар Аркадий ҳамда Борис Ротенбергларнинг собиқ хавфсизлик хизмати раҳбари Виктор Шендрик ҳам Сербия паспортини олган. Тергов муаллифларининг ёзишича, у “Эспаньола” футбол жамоасининг неонацист фанатлари бўлинмасини молиялаштиради ва бу бўлинма Украинага қарши жанг қилмоқда.
Сербиянинг “янги фуқаролари” орасида босиб олинган Мариупол ва Северодонецкда фаолият юритаётган “Р-строй” компаниясининг таъсисчиларидан бири Иван Сибирев, шунингдек, чеченистонлик боксчи Сумайд Холидов ҳам бор. Холидов Грознийда Рамзан Қодиров ҳомийлигида Аҳмад Қодиров шарафига бокс турнирини ташкил этган эди.
Қайд этиш жоизки, Сербия фуқаролари Европа Иттифоқи мамлакатларига ва бошқа ўнлаб давлатларга визасиз кириш имкониятига эга ҳисобланади.