Олимлар Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида ишлаб чиқарилган носвой намуналарини текшириб, уларнинг барчаси таркибида инсон саломатлигига хавф туғдирадиган заҳарли ва хавфли кимёвий моддалар борлигини аниқлади.
Шунингдек, носвой истеъмол қилишнинг қуйидаги зарарли оқибатлари санаб ўтилди:
• саратон (оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва бошқа аъзолар);
• юрак-қон томир касалликлари;
• репродуктив касалликлар (бепуштлик);
• семириш;
• иммун тизимида бузилишлар;
• эндокрин тизимда носозликлар ва туғма нуқсонлар ривожланиши.
«Ўзбек носвойи таркибидаги заҳарли моддалар сигареталарга нисбатан бир неча баробар кўп!», — дейди олимлар!