Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда ЙПХ ходимлари томонидан 1 кг опий гиёҳванд моддасини олиб кетаётган шахс ушланди

Самарқандда ЙПХ ходимлари томонидан 1 кг опий гиёҳванд моддасини олиб кетаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 4-отряд инспекторлари томонидан М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг 147-километрида Иштихон тумани Азамат қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғилган A.Қ. бошқарувида бўлган «Nexia 2» автомашинаси тўхтатилган.

Ҳужжатларни текшириш пайтида ҳайдовчи ўзини шубҳали тутгани учун машина тегишли тартибда кўздан кечирилган. Кўздан кечириш жараёнида машинанинг орқа ўриндиғи остида 2 дона скотчга ўралган тўртбурчак бўлаклар топилган. Уларнинг ичида ўткир ҳидли модда далилий ашё сифатида олинган.

Ҳайдовчи A.Қ бўлакларга 1 килограмм опий гиёҳванд моддасини жойланганини ва уларни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл шаҳрига олиб кетаётганини маълум қилган.

Хозирда ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан ЖК.нинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:31 11.05.2022. Ўқилди: 2019 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!