Кеча, 7 ноябр куни соат 22:48 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд шаҳрининг “Абу Райҳон Беруний” кўчасидаги қудуққа қизалоқ тушиб кетгани ва уни қутқариш бўйича амалий ёрдам зарурлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қудуққа тушиб, қизалоқни соғ-саломат ҳолда қутқариб олган ҳамда уни ота-онасига топширган.