Франция Дональд Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очишга кўмаклашиш учун ҳарбий кемалар юбориш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Financial Times нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Франция ҳозирча бу операцияда иштирок этишни режалаштирмаяпти. Париж фақат АҚШ, Эрон ва минтақадаги бошқа давлатлар ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тўхтатилганидан кейингина кемалар юборишга тайёр эканини билдирган.
Шу тариқа, Франция ҳозирча Ҳўрмуз бўғозидаги вазият бўйича ҳарбий иштирокдан воз кечган.