Сўнгги 24 соат ичида Эрон Исроил шаҳарларига бир нечта кенг кўламли ракета ҳужумларини амалга оширди ва янги турдаги қуроллардан фойдаланди.
Бу ҳақда Al Jazeera ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.
Хабарга кўра, Эрон ҳужумлар пайтида кассетали ўқ-дорилар билан қуролланган баллистик ракеталардан фойдаланган. Ушбу ўқ-дорилар бир нечта алоҳида жанговар каллакларга бўлиниб, 10 километргача радиусдаги нишонларга зарба беришга қодир. Шунингдек, катта вайронкор кучга эга жанговар каллакларни ташувчи йирик баллистик ракеталар ҳам учирилган.
Канал шанба куни Эроннинг ракета ҳужумларининг "енг шиддатли" кунларидан бири бўлганини таъкидлайди. Эрталаб ва тушдан кейин кетма-кет 10 та ҳужум тўлқини қайд этилди. Ҳужумлар Тель-Авив каби бир нечта ҳудудларга қаратилган эди.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Натижада Олий Раҳбар Али Хоманаий ва бир нечта юқори лавозимли амалдорлар ўлдирилди. Шундан сўнг, Эрон нафақат Исроилда, балки АҚШ ва иттифоқдош ҳарбий базалари жойлашган мамлакатлар - Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кипрдаги нишонларга ҳам зарба бера бошлади.