Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия таклиф қилган резолюция овоз беришда рад этилганини шундай баҳолади.
Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади. Бироқ Эрондан араб давлатларига ҳужум қилмасликни талаб қилувчи резолюция маъқулланди.
Унда АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатлари тилга олинмаган ва танқид қилинмаган.
"Айрим ҳамкасблар ягона тўғри қарор қабул қилиш учун ўзида етарли куч ва донолик топа олмади. Улар учун энг муҳими — “акалари” билан бир қадамда юриш ва унинг барча буйруқларини бажариш", — деди Небензя.