Андижонда даҳшатли жиноят содир бўлди. Андижон вилоят ИИБнинг аниқлашича, 1991 йилда туғилган аёл 1998 йилда туғилган бошқа бир аёлни эри билан юрганликда гумон қилади. Кейин таниш аёлларини чақириб, аёлни турли қийноқларга солади, таҳқирлайди.
Бу ҳам етмагандек, иккита таниш эркакларни чақириб, уларга аёлнинг сочларини тагидан олиб ташлашни буюради. Эркаклар ҳам унинг айтганини қилиб, аёлни хилват жойга олиб боришади ва сочини калга олишади. Бу ҳолат видеога олиниб, тарқатилади.
Айни дамда гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.